Бокс. Майк Тайсон — Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди

Бокс. Майк Тайсон - Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди

Америкалик афсонавий боксчи, супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳамда блогер-боксчи Жейк Пол ўртасидаги жангнинг янги санаси маълум бўлди.

Ташкилотчиларнинг хабар беришича, жанг 15 ноябрь куни аввалдан белгиланган манзилда ўтказилади. Оқшомнинг иккинчи асосий жангида Аманда Серрано ҳамда Кэти Тейлор тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон — Пол жанги аслида 20 июль куни ўтказилиши лозим эди, бироқ Майкнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли, жанг санасида ўзгариш юзага келди.

Бокс. Майк Тайсон — Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.