Унда аввал хабар берганимиздек, яримўрта вазн тоифаси IBF йўналишида жаҳон чемпиони Жейрон Эннис рингга кўтарилади. Эннис оқшом доирасида ўз камарини Коди Кроулидан ҳимоя қилиши зарур эди. Аммо Кроулининг соғлиғи билан боғлиқ абабларга кўра жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди.
Бу вазиятда Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг Жейрон Эннисга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтган эди. Бугун Энниснинг навбатдаги рақиби расман эълон қилинди. Унга кўра, Жейрон бу сафар ўз камарини Давид Аванесяндан ҳимоя қилади.
Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.