ММА. Царукян Махачев билан жанг қилишга шай

ММА. Царукян Махачев билан жанг қилишга шай

Енгил вазн тоифасида арманистонлик UFC жангчиси, чемпионлик жанги учун даъвогар Арман Царукян ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали енгил вазннинг амалдаги чемпиони Ислам Махачевнинг кейинги рақиби бўлишини айтди.

«Мен титул учун жанг қиладиган кейинги даъвогарман. Қолганлар эса залдаги жойини банд қилишлари мумкин», деб ёзди Арман ўзининг X (Twitter) саҳифасида.

Аввалроқ, спортчи тўққиз ойга жанглардан дисквалификация қилинган эди. Бу Царукян ва Махачев учун ўзаро иккинчи жанг бўлади.

Улар 2019 йилда ҳам тўқнаш келган ва ўшанда Ислам очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.