Исроил Мадримов дунёнинг энг яхши уч боксчиси ким деган саволга жавоб берди

Исроил Мадримов дунёнинг энг яхши уч боксчиси ким деган саволга жавоб берди

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача)да амалдаги WBA чемпиони Исраил Мадримов дунёнинг кучли уч нафар боксчисини санаб берди.

«Уларнинг деярли ҳаммаси ҳам бир хилда, уччаласи ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўла олган. Иноуэ, Кроуфорд, Усик — мен учун шу уч боксчи дунёнинг Топ — 3 рўйхатига киради. Улар жангдан-жангга ўзгариб боради. Шунингдек, Бивол ҳам бор. Уни ҳам эсдан чиқармаслик керак», — дея «БоксТВ» YouTube-каналига интервью берган Мадримов.

Маълумот учун, Исроид Мадримов санаб ўтган боксчиларнинг бари икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлари ҳисобланади. Иноуэ енгил (53,5 кг) ва иккинчи енгил вазн (55,3 кг) тоифаларидаги чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштирди. Кроуфорд – биринчи яримўрта (63,5 кг) ва яримўрта (66,7 кг), Усик – биринчи оғир (90,7 кг) ҳамда супероғир вазн тоифаларида мутлақ жаҳон чемпиони.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.