“Ҳозирги воқеликда Олимпиадани «Биринчи» ва «Россия 1»да байроқ ва мадҳиясиз кўрсатишнинг иложи йўқ”, — дейилади нашр.
Матч ТВ ҳам мусобақани трансляция қилишни истамади. Бундан ташқари, Россиянинг етакчи стриминг хизматлари, жумладан Окко ва ВКонтакте ижтимоий тармоғи Олимпиадани кўрсатмайди.
«15-16 кишининг рейтинги бўлмаган спорт турлари бўйича телевидение ҳуқуқлари учун миллионлаб сарф-харажатлар пул ва асабларни асоссиз сарфлаш деб ҳисобланган», деб таъкидлайди Sports.ru.
Охирги марта Россия телевидениеси Олимпия ўйинларини 1984 йилда трансляция қилмаган ўшанда мусобақалар Лос-Анжелесда бўлиб ўтган ва СССР уларни бойкот қилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.