«Биз Украинадаги воқеалар ривожини қайғу ва ҳайрат билан кузатяпмиз. Тез орада бу ҳолат тинчлик йўли билан бартараф этилишига умид қиламиз.
Раҳбарият ва акционерлар билан келишган ҳолда жорий вазиятда Россияда Гран-при ўтказиш иложсиз деган қарорга келдик», — дейилади Формула — 1 баёнотида.
24 февраль куни Россия президенти Донбассда «махсус ҳарбий ҳаракатлар» бошланганини маълум қилди. Ўша куни Украинанинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.