Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 334,4 мингта ижара шартномаси бўйича 148,7 миллиард сўм даромад солиғи ҳисобланди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь–февраль ойларига нисбатан шартномалар сони 16,8 фоизга, ҳисобланган солиқ миқдори эса 115,2 фоизга ошганини кўрсатади.
Юридик шахслар ўртасида тузилган 134,7 мингта шартнома бўйича эса 45,2 миллиард сўм солиқ ҳисобланган. Ушбу йўналишда шартномалар сони 24,8 фоизга, солиқ тушумлари эса 19,1 фоизга ўсган.
Алоҳида қайд этилишича, уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлар солиқдан озод этилган. 2026 йилнинг январь–февраль ойларида мазкур имтиёз доирасида 19 миллиард сўм даромад солиғи қўлланилмаган.
Ҳисобот даврида талабалар билан 74,9 мингдан ортиқ ижара шартномалари тузилган бўлиб, ижарада яшовчи талабалар сони 106 минг нафардан ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.