Форумда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган вакиллар, 500 нафардан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек нуфузли халқаро ташкилотлар — БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ делегациялари иштирок этмоқда.
Маълум қилинишича, Саида Мирзиёева тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги ва қутлов сўзларини етказган. У ўз чиқишида мазкур форум халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.
Форум доирасида наркожиноятчиликка қарши курашиш, профилактика чораларини кучайтириш, замонавий таҳдидларга қарши самарали механизмларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
Тадбир якунида мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган айрим халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.