Тошкентда нодир зотли мушуклар иштирокида халқаро CatX кўргазмаси бўлиб ўтади

Тошкентда нодир зотли мушуклар иштирокида халқаро CatX кўргазмаси бўлиб ўтади


Шу ҳафта охирида Тошкент шаҳрида CatX халқаро мушуклар кўргазмаси ташкил этилади. Тадбирда турли давлатлардан иштирокчилар ва фелинология соҳаси мутахассислари қатнашади.

Меҳмонларни нодир зотли мушуклар, шоу-дастурлар, тематик тадбирлар ва экспертлар билан учрашувлар кутмоқда.

Кўргазма 29–31 май кунлари High Town City Mall савдо мажмуасида бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар учун кириш бепул бўлади.

Дастур доирасида таълимий ва кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. Жумладан, 29 май куни Венгрия, Хорватия, Латвия ва Ўзбекистондан келган мутахассислар иштирокида CatX Seminar семинари ўтказилади. Кўргазманинг асосий қисми — CatX Show — 30 ва 31 май кунлари бўлиб ўтади.

Ташриф буюрувчилар нодир зотли мушукларни кўриш, селекционерлар билан танишиш, жониворларни парвариш қилиш ҳақида маълумот олиш ҳамда турли тематик ҳудудларга ташриф буюриш имкониятига эга бўлади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур тадбир пойтахтда мушук ихлосмандлари учун энг йирик лойиҳалардан бирига айланиб, профессионал ҳамжамият, уй ҳайвонлари эгалари ва болали оилаларни бирлаштиради.

Тадбир манзили: High Town City Mall, Янгишаҳар кўчаси, 67
Саналар: 29–31 май
Вақти: 10:00 дан 19:00 гача
Кириш бепул

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.