Эндиликда ўзбекистонлик мутахассислар IECнинг техник қўмиталари фаолиятида тўлиқ иштирок этиб, янги стандартларни ишлаб чиқишда миллий саноат манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар. Шу билан бирга, мамлакат вакиллари ташкилотнинг бошқарув органлари ва қўмиталаридаги раҳбарлик лавозимларига номзод кўрсатиш ҳамда сайланиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Аъзоликнинг муҳим афзалликларидан бири халқаро миқёсда тан олинган мувофиқликни баҳолаш тизимлари — IECEE, IECEx, IECQ ва IECRE схемаларига тўлиқ интеграциялашиш ҳисобланади. Бу маҳаллий синов лабораториялари томонидан берилган синов баённомалари ва сертификатларнинг бошқа аъзо давлатларда кенг тан олинишига хизмат қилади.
Мазкур тарихий қарор миллий стандартларни халқаро талабларга уйғунлаштириш, электротехника маҳсулотларининг жаҳон бозорларига чиқишини енгиллаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда техник савдо тўсиқларини бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, IECга тўлақонли аъзолик энергия самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.