«Элчининг юртимиздаги фаолияти давомида олий даражадаги учрашувлар муваффақиятли ташкил этилгани, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин мулоқот мустаҳкамлангани ҳамда кўп қиррали шериклик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидладик», — дея қайд этди вазир.
Ўз навбатида, элчига икки давлат муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди ва келгуси фаолиятида муваффақият тиланди.
Илгари Германиянинг Беларусдаги элчиси бўлган Манфред Ҳутерер 2024 йил июль ойидан бери Тошкентда дипломатик миссияга раҳбарлик қилиб келаётганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.