Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши режа асосида давом этмоқда

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши режа асосида давом этмоқда


Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Хитой давлат темир йўллари» корпорацияси раиси ўринбосари Ван Цзиньси билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

Музокаралар давомида томонлар Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи амалдаги мультимодал транспорт йўлагининг жозибадорлигини ошириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, логистика тизимини такомиллаштириш ҳамда Қашғар чегара темир йўл станциясига «экспорт» мақомини бериш имкониятлари кўриб чиқилди. Таъкидланишича, бу юк ташиш ҳажмини ошириш ва ташқи савдо операцияларини жадаллаштиришга хизмат қилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.