Конференция доирасида, 16 июль куни «Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотини (WAICO) ташкил этиш тўғрисидаги Битим»ни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Унда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ташкилотнинг таъсисчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва расмий делегациялари, халқаро ташкилотлар ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Мазкур ташкилот сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда сунъий интеллектдан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланишга оид умумий ёндашувларни шакллантиришни мақсад қилган. Ўзбекистон ҳам ушбу ташаббусга қўшилиб, WAICOнинг ҳамтаъсисчиларидан бирига айланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.