Давлат раҳбарининг яна бир фармонига мувофиқ, Рустам Жўраевга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.
Рустам Жўраев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида катта тажрибага эга раҳбарлардан бири ҳисобланади. У 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.
1986–1988 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
Тегишли фармонлар билан амалга оширилган мазкур тайинлов Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятидаги кадрлар ўзгариши доирасида қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.