Ўзбекистонда 18 июль куни иссиқлик энг юқори чўққига чиқади: ҳаво +48° гача қизийди

Ўзбекистонда 18 июль куни иссиқлик энг юқори чўққига чиқади: ҳаво +48° гача қизийди

18 июль куни Ўзбекистонда аномал иссиқлик ўзининг энг юқори даражасига етади. «Ўзгидромет» маълумотига кўра, республика ҳудуди бўйлаб қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +48° гача кўтарилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади. Кечаси ҳаво ҳарорати +26…+28°, кундузи эса +43…+45° бўлади.

Энг юқори ҳарорат Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, ҳаво +43…+48° гача қизийди. Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида кечаси ҳам ҳаво ҳарорати айрим жойларда +33…+35° дан пастга тушмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво +40…+45° гача исийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат +40…+45°, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса +38…+43° атрофида бўлади.

Республиканинг кўплаб ҳудудларида шарқий шамол секундига 7–14 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамол кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда ҳам қуруқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22°, кундузи эса +31…+36° бўлади.

Синоптиклар аҳолига куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ қуёш остида узоқ вақт қолмаслик, етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш ҳамда имконият бўлса, очиқ ҳавода узоқ давом этадиган жисмоний фаолликдан тийилишни тавсия этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.