Ўзбекистон терма жамоаси сувга сакраш бўйича Осиё чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси сувга сакраш бўйича Осиё чемпионатида иккита бронза медалига сазовор бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида турли ёш тоифалари ўртасида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки медалларини сувга сакраш бўйича спортчилар қўлга киритди.

18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар синхрон сакраш дастурида иккита бронза медалига сазовор бўлди.

Бронза медаллари қуйидаги жуфтликлар ҳисобига қўлга киритилди:

  • Амаль Мавлянов ва Тимур Бойчабаев — 10 метрли минорадан синхрон сакраш баҳсларида;
  • Амаль Мавлянов ва Абдулборий Ибрагимов — 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш баҳсларида.

Мазкур медаллар Ўзбекистон терма жамоасининг жорий ёшлар ўртасидаги сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатидаги дастлабки мукофотлари бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.