51 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Бунёд Ҳасанов финал баҳсида ғалаба қозониб, жаҳон биринчилигидаги етакчилигини яна бир бор тасдиқлади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир медални Садриддин Тулкинбоев келтирди. У 60 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, грек-рим кураши бўйича мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бир олтин ва бир бронза медали билан қатнашувини якунлади.
Жаҳон чемпионатида бугун қизлар ўртасидаги баҳслар давом этади. Ўзбекистон вакили Мухлиса Машарипова 43 килограмм вазн тоифаси финалида Германия спортчиси Фини Штрахга қарши олтин медал учун баҳс олиб боради.
Шунингдек, Шаҳзода Азимова 65 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун беллашувда иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.