Маросимда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.
Расмий тадбир давомида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафини айланиб ўтди ҳамда икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирди.
Анъанавий қўшма суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари бошланди.
Музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-коммуникация, инвестиция, энергетика ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.