Йиғилиш якунига кўра, 2029 йилги U 17 Осиё кубогига эса Саудия Арабистони мезбонлик қилиши тасдиқланди.
Шунингдек, ОФК 2028 йилги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонини ҳам эълон қилди. Лос-Анжелес–2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаш босқичи вазифасини бажарадиган мазкур мусобақа Японияда бўлиб ўтади.
Йиғилишда қитъа клублар мусобақалари ва ёшлар турнирлари регламентларига ҳам ўзгартишлар киритилди. Хусусан, 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб AFC Champions League Elite мусобақаси 32 жамоадан иборат янги форматда ташкил этилади.
Бундан ташқари, U 20 Осиё кубоги саралаш босқичи тизимига ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилиши тасдиқланди. ОФКнинг таъкидлашича, қабул қилинган қарорлар қитъада футбол мусобақаларини янада такомиллаштириш ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.