Рейтингда ҳамон Магнус Карлсен (2823) пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни АҚШ вакиллари Фабиано Каруана (2792) ҳамда Ҳикару Накамура (2792) эгаллаб турибди.
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг натижалари:
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Жавоҳир Синдаров 2777 очко билан Жаҳон рейтингида 4-ўринни банд этиб турибди. Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторовнинг ҳисобида эса 2762 очко мавжуд бўлиб, у FIDE рейтингида 8-поғонадан жой олди.
Кучли 100 таликдан яна уч нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олган:
Нодирбек Ёқуббоев — 2685 очко (39-ўрин);
Рустам Қосимжонов — 2665 очко (52-ўрин);
Шамсиддин Воҳидов — 2655 очко (61-ўрин).
Аёллар ўртасидаги Топ 100 таликда ҳам сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Афруза Ҳамдамова ўз очколарини 2440 тага етказиб, 26-ўринга кўтарилди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса 2355 очко билан 82-ўринни банд этди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.