Мирзиёеванинг сўзларига кўра, аҳоли учун мўлжалланган шаҳар ҳудудлари фақат ўз вазифасига мувофиқ фойдаланилиши керак ва улар офис бинолари ёки турар жой мажмуалари қурилиши учун ажратилмаслиги лозим.
У мисол сифатида Миробод туманидаги «Лолазор» маҳалласидаги вазиятни келтирди. Унинг айтишича, маҳаллий аҳоли эккан дарахтлар кесиб ташланган, болалар майдончаси ўрнида эса бизнес маркази қурилиши режалаштирилган.
«Тошкентликлар ўзларининг ҳовлилари, болалар ва спорт майдончаларини йўқ қилаётган қурилиш ишларидан ҳақли равишда норози», — деди Саида Мирзиёева.
Унинг маълум қилишича, Бош прокуратура қурилишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик нормаларига риоя этилиши ҳамда фуқаролар ҳуқуқларининг таъминланишини текширади. Қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, айбдорлар қонунга мувофиқ, зарурат бўлса озодликдан маҳрум этишгача бўлган жавобгарликка тортилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.