Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати +33…+38°, кечаси +18…+23° бўлади. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳаво +33…+38° гача, кечаси эса +20…+25° гача илийди.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида кундузи +33…+38°, кечаси +18…+23° бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди, шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати +35…+40°, кечаси +20…+25° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи +33…+38°, кечаси +18…+23° бўлиши прогноз қилинган. Шарқий шамол тезлиги 5–10 м/с ни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво +22…+27°, кечаси +13…+18° бўлади.
Синоптиклар прогнозига кўра, кейинги кунларда республика ҳудудларининг аксариятида иссиқ янада кучайиб, айрим жойларда кундузи ҳаво ҳарорати +40…+42° гача кўтарилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.