Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи босқичида Полина Кудерметова даниялик Клара Таусон билан куч синашди. Учрашувда теннисчимиз 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Полина Кудерметова учинчи босқичда россиялик Мирра Андреевага қарши кортга чиқади.
«China Open–2026» турнирининг ушбу босқичида яна бир вакилимиз Мария Тимофеева япониялик Наоми Осакага 3:6, 6:3, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мусобақадаги энг кучли теннисчимиз Камилла Раҳимова эса эртага иккинчи босқичда канадалик Лейла Фернандесга қарши баҳс олиб боради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.