Осиё ўйинларида делегациямиз умумий медаллар сони бўйича ўз натижасини янгилаши мумкин

Осиё ўйинларида делегациямиз умумий медаллар сони бўйича ўз натижасини янгилаши мумкин

Бугун Осиё ўйинларида делегациямиз умумий медаллар сони бўйича ўз натижасини янгилай олиши мумкин.

Қуйидаги йўналишларда бугун спортчиларимиздан медаллар кутишимиз мумкин:

— дзюдода терма жамоа бронза медали учун баҳс олиб боради;

— бадиий гимнастикада Тахмина Икромова олтин медаль учун асосий даъвогарлар сафида;

— эркин курашнинг 97 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шерзод Пайонов финалда эронлик Амироли Азарпирага қарши майдонга тушади.

— таэквондода Светлана Осипова ва Марат Мавлянов ярим финалда;

— бадиий гимнастикада гуруҳ баҳслари;

— футбол.

Шундай қилиб, жами 7 та медаль учун кураш олиб борилади.

Ўзбекистон терма жамоаси учун энг сермаҳсул Осиё ўйинлари — Ханчжоу — 2022 (22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза, жами 71 медаль) ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.