Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича янги чекловлар жорий этилиши кутилмоқда. Унга кўра, 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади, 15–18 ёшдаги ўсмирлар учун эса айрим функциялар чекланади.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, тегишли ҳужжат Киберхавфсизлик бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган ва Туркиянинг расмий «Resmi Gazete» нашрида эълон қилинган.

Янги тартибга мувофиқ, ижтимоий тармоқ платформаларига 15 ёшга тўлмаган болаларга хизмат кўрсатиш тақиқланади. 15–18 ёшдаги фойдаланувчиларнинг аккаунтлари автоматик равишда ёпиқ ҳолатга ўтказилади. Шунингдек, улар учун жонли эфирлар, мақсадли реклама ва алгоритмлар асосидаги тавсиялар чекланади.

Платформалар фойдаланувчиларнинг телефон контактлари, телефон китобчаси ва бошқа хизматлардаги дўстлари ҳақидаги маълумотларга киришни ҳам сўрай олмайди.

Янги қоидалар ота-оналар назоратини кучайтиришни ҳам назарда тутади. Жумладан, ота-оналар фарзандининг геолокацияси, иловаларда ўтказган вақти, харажатлари ва аккаунт созламаларини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

Фойдаланувчиларнинг ёши давлатнинг электрон хизматлар портали — e-Devlet орқали тасдиқланиши режалаштирилган. Мавжуд аккаунтлар учун ёшни тасдиқлашнинг сўнгги муддати 2027 йил 31 март этиб белгилангани айтилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.