Тошкентда халқаро контент бозори тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда халқаро контент бозори тақдимоти бўлиб ўтди


Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари халқаро «Tashkent Content Market» контент бозори ўтказилади. У миллий фильмлар, сериаллар, анимация ва рақамли маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда янги лойиҳаларни яратиш учун профессионал майдонга айланиши кутилмоқда.

Тадбирнинг расмий тақдимотида 20 дан ортиқ телеканал, 15 дан зиёд OTT/VOD ва онлайн платформа, 7 та давлат ташкилоти ва ихтисослашган муассаса, 40 га яқин киностудия, медиа компания, ижодий жамоа ҳамда кинотеатр вакиллари, шунингдек, мустақил ижодкорлар иштирок этди. Улар тадбир дастури, иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби билан танишди.

«Tashkent Content Market» доирасида халқаро кўргазма, форум ва муҳокамалар, B2B учрашувлар, лойиҳалар тақдимотлари ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилади.

Ташкилотчилар 50 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан зиёд иштирокчини жалб этишни режалаштирмоқда. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумотларни www.tcm.uz сайтидан олиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.