Фожиа «Янгиҳаёт» маҳалласида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага оилавий низо сабаб бўлган. Марҳуманинг икки нафар фарзанди қолган.
Ҳодисадан сўнг эркак 102 рақами орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўзи қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида хабар берган. Кейинчалик у қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.