Тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Баҳодир Қурбонов раислигида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати.
Учрашувда 24 давлатидан 33 та делегация, шу жумладан, махсус хизматлар раҳбарлари, 5 та халқаро ташкилот вакиллари, экспертлар ва кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Учрашув доирасида илғор технологиялар ва сунъий интеллектни замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга таъсири хусусида фикр алмашилиши кўзда тутилган. Музокаралар якуни бўйича рақамли трансформация даврида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ҳамда устувор йўналишлари белгилаб олинади.
Ҳар йили «Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс мулоқоти»ни ўтказиш ташаббусини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йилда Остона шаҳрида (Қозоғистон) «ШҲТ плюс» формати учрашувида илгари сурган эди. Биринчи учрашувни Самарқандда ташкил қилиш қарори 2025 йилда Тяньцзинда бўлиб ўтган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида маъқулланган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.