Молиявий ёрдам тадбирда қатнашиш тўлови, эконом-класс бўйича транспорт ва белгиланган меъёрлар доирасида меҳмонхона харажатларини 100 фоиз миқдорида қамраб олади. Компенсация олиш учун тадбиркорларнинг Барқарорлик рейтинги «ААА»дан «Б»гача бўлиши, бюджет ва етказиб берувчилар олдида қарздорлиги бўлмаслиги ҳамда охирги 12 ой ичида ажратилган маблағнинг камида 5 баравари миқдорида хорижий валютада маҳсулот экспортини амалга оширган бўлиши талаб этилади.
Тўловларни ундириш учун иштирокни тасдиқловчи фото/видео ашёлар, шартнома ва банк инвойслари, шунингдек транспорт чипталари ва меҳмонхона чеклари тақдим этилиши лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.