«Imarat Development» офисида мижозлардан бири ўзига пичоқ билан жароҳат етказди

«Imarat Development» офисида мижозлардан бири ўзига пичоқ билан жароҳат етказди

Ижтимоий тармоқларда «Imarat Development» қурилиш компанияси офисидан олинган видеолавҳа тарқалди. Унда хонадон харидорларидан бири видеомурожаат ёзиш жараёнида ўзини алданишга учраганини таъкидлаб, намойишкорона равишда ўзига пичоқ билан тан жароҳати етказгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрь куни «Imarat Development» МЧЖ раҳбариятига нисбатан фирибгарлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган эди. Текширувлар сотиб олинган уй-жойларни олиш ва киритилган маблағларни қайтаришда муаммоларга дуч келганини маълум қилган харидорларнинг мурожаатлари фонида бошланган. Илгарироқ компания эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс гумонланувчи тариқасида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.