Президент Ақаба жараёни доирасида Марказий Осиё етакчиларининг учрашувида иштирок этади. Унда сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, ундан террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш, шунингдек, янги технологик чақириқ ва таҳдидларга жавоб беришда халқаро ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Ақаба жараёни — 2015 йилда қирол Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббус. У терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.