Ўзбекистонлик дипломатлар фуқаронинг Чехиядан ватанига қайтишига ёрдам берди

Ўзбекистонлик дипломатлар фуқаронинг Чехиядан ватанига қайтишига ёрдам берди


Ўзбекистон фуқароси З. Х. элчихона кўмагида ватанига қайтди. Аёл 2022 йилда ишлаш мақсадида Польшага кетган, икки йил ўтгач эса Чехияга кўчиб ўтган.

Чехияда у вақтинчалик ишлар билан шуғулланган ва фаррош бўлиб ишлаган. Бироқ мамлакатдаги мақомини қонунийлаштира олмаган. Молиявий қийинчиликларга дуч келиб, қайтиш чиптасини сотиб олиш учун маблағ топа олмаган аёл Ўзбекистон дипломатларидан ёрдам сўраган.

17 ноябрь куни дипломатик ваколатхона кўмагида у Прага-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича рейсда Ўзбекистонга соғ-саломат етиб келди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.