Бугун мамалакатимиз спортчилари бир қатор нуфузли турнирлардаги иштирокини давом эттиришади

Бугун мамалакатимиз спортчилари бир қатор нуфузли турнирлардаги иштирокини давом эттиришади

Бугун Италияда таэквондо бўйича Гран-при, Грузияда эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етади.

Регламент бўйича, ушбу кун дастурида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бугун беллашадиган вакилларимиз ва уларнинг илк рақиблари:

Таэквондо, Гран-при
Италия

— 80 кг: Никита Рафалович – Айхан Тағизаде (Озарбайжон)
— 80 кг: Шуҳрат Салаев – Фахед Сбейҳи (Иордания)

Дзюдо, Катта дубулға
Грузия

— 90 кг: Баҳодир Панжиев — Кароматулло Ҳакимов (Тожикистон)
— 90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов — Дорин Готоноага (Молдова)
— 100 кг: Отабек Тўрабоев — Миклос Сирженикс (Венгрия)
+100 кг: Алишер Юсупов — Гиорги Кавтарадзе (Грузия)
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров — Еррасил Казбаев (Қозоғистон)

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.