Шахмат. Нодирбек дуранг ўйнади. Атиги битта ўйин қолди, Абдусатторов ҳамон пешқадам

Шахмат. Нодирбек дуранг ўйнади. Атиги битта ўйин қолди, Абдусатторов ҳамон пешқадам

Ухххх. Сал қолишига сал қолди. Абдусатторов яна битта ўта қийин учрашув ўтказди. Ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши 19-юришда Нодирбек қўпол хатога йўл қўйди ва ундан кейин жуда қийин вазиятга тушиб қолди. Ҳатто 23-юришдаги хатодан кейин компьютер дастурлари оқларнинг 100 фоизлик ғалабасини баҳолади.

Аммо қандайдир мўжиза сабабли Нодирбек мағлубиятдан қутилиб қолди. Агар футбол тилида айтадиган бўлсак, 6:0 ҳисобида ютқазаётган жамоа учрашувнинг сўнгги дақиқаларида камбек қилиб, кетма-кет 6 та гол урганга ўхшайди.

Хуллас, нима бўлса ҳам Нодирбек 12 та ўйиндан кейин 9 очко тўплади. Сўнгги тур олдидан 4 спортчининг очколари тенглашди: Абдусатторов, Непомняшчий, Карлсен ва Каруана.

Атиги битта ўйин қолди. Охирги 13-тур. Шундан сўнг жаҳон чемпиони номи маълум бўлади.

Нодирбекнинг охирги рақиби бироздан сўнг маълум бўлади. Бизни кузатишда давом этинг. Абдусатторовни дуо қилиб туринг.

Манба: https://t.me/xushnudbek

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.