Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Ўзбекистон президенти Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини таваллуд куни билан қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, туркман халқига эса фаровонлик тилади.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

«Газета.uz»да реклама

Бўлажак олий даражадаги учрашувларнинг кенг қамровли кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида кооперацияни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтириш учун мавжуд имкониятлар қайд этилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг натижалари юксак баҳоланди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон президенти биродар Туркманистон президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам — Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.