Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида маълум қилинишича, мусобақада 14 нафар спортчимиз ғолиблик учун татамига чиқади. Жамоамиз таркиби эса қуйидагича:
— 60 кг: Баҳром Ботуров
— 60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
— 66 кг: Муҳриддин Тиловов
— 73 кг: Муроджон Йўлдошев
— 81 кг: Рамазон Аллабердиев
— 90 кг: Достон Мейлиев
— 100 кг: Ақлмуродбек Худойбердиев
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
— 48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
— 48 кг: Гулнур Муратбаева
— 52 кг: Сита Қадамбоева
— 57 кг: Шукуржон Аминова
— 70 кг: Шоҳиста Назарова
— 78 кг: Ирисхон Қурбонова
Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узоқбергенов томонидан мусобақада иштирок этувчи спортчиларимиз учун янги қоидалар бўйича тушунтириш олиб борилди. Эслатиб ўтамиз, Алмада Гран-Присидан ушбу спорт турида янги қоидалар татбиқ қилинади.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.