Сув хўжалиги вазиридан вилоятлар ҳокимларигача: Президент айрим раҳбарларни огоҳлантирди

Сув хўжалиги вазиридан вилоятлар ҳокимларигача: Президент айрим раҳбарларни огоҳлантирди

Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б. Ҳуснутдин Хосилов огоҳлантирилди.

Бу президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қайд этилган, деб хабар берди президент Администрациясига яқин бўлган Нигоҳ Telegram-канали.

Бундан ташқари, огоҳлантириш олганлар орасида яна Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қахраман Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳам бор.

Ҳужжатга кўра, улар давлат органлари ва ташкилотлари фойдаланишида бўлган ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг белгиланган тартибда тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминламаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.