Бокс. Фарзона Фозилова бронза медали билан чекланди

Бокс. Фарзона Фозилова бронза медали билан чекланди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Ушбу босқичга етиб келган уч нафар қизларимиз ўз жангларини ўтказишди.

48 кг. вазнда қитъа чемпионатига ташриф буюрган Фарзона Фозилова ортга бронза медали билан қайтадиган бўлди. У ярим финалда қозоғистонлик Алуа Балкибековага имкониятни бой бериб қўйди.

Шиддатли кечган жангда ҳакамлар қўшниларимиз вакиласини ғолиб деб эътироф этишди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.