Хоккей. «Хумо» «Иртиш»ни йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Хоккей. «Хумо» «Иртиш»ни йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган «Хумо» хоккей клуби кеча навбатдаги баҳсни «Иртиш» клубига қарши ўтказди.

Биринчи бўлимда тошкентликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишган бўлса, иккинчи таймдан кейин ҳисоб 5:2 кўринишига келди. Ўйин сўнгида хоккейчиларимиз олтинчи гол уришга муваффақ бўлишди.

Ушбу ғалабадан кейин «Хумо»нинг очколари 45тага етди. Жамоамиз жадвалда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Хумо» 2-ўриндаги «Номад»дан 4та ўйин кам ўтказган ҳолда 4 очко ортда қолмоқда. Шу боис, клубимизда 2-ўринга кўтарилиб олиш имконияти мавжуд.

«Сариарқа» клуби эса 61 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

«Хумо» ва «Иртиш» клублари ўртасидаги иккинчи баҳс бугун 17:00да бошланади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.