Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўрибосари бўлди. У 1979 йилнинг 22 февралида Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган. Мутахассислиги — молия ва кредит, банк иши. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Марказий банкининг турли лавозимларида ишлаган. Шу вақтгача Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Ўктам Машарипов эса Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Мазкур лавозимга қадар у Ҳазорасп (2018−2022 йиллар) тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. Ўктам Машарипов ушбу лавозимда Равшан Жабборовнинг ўрнини эгаллаганди.
Бундан ташқари Нодирбек Якубов Пискент тумани ҳокими бўлди. Бунга қадар у бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.