Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб, Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Олимжон Тўйчиев ва Мажит Каримов эса вазирлик ҳузуридаги агентликларга директор бўлди.

Ўзбекистон президентининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди
Комилжон Каримов. Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

«Газета.uz»да реклама

У 2021 йилдан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди, унгача эса Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетига ректорлик қилган.

Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди
Шаҳлохон Турдиқулова. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Шаҳлохон Турдиқулова 2020 йил октябридан буён инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари эди, бунгача эса вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига директорлик қилган. Бузрукхонов эса 2018 йилдан бери олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди
Сарвархон Бузрукхонов. Фото: tstu.uz

Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. У 2019 йилдан бери инновацион ривожланиш вазири ўринбосари эди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди
Олимжон Тўйчиев. Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Мажит Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори этиб тайинланди. У 2017 йилдан бери Давлат тест марказига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосарлари тайинланди
Мажит Каримов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»

Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан, президент қарорига асосан, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.