Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Президент фармойиши билан генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва полковник Лутфулло Бузруков Қуролли кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. У 2017 йил октабрдан бери ушбу лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. У тайинловга қадар Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Шунингдек, полковник Лутфулло Бузруков Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2018 йил январдан бери Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётганди.

Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди

Фото: Мудофаа вазирлиги

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.