8 февраль куни БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги ва Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги Ўзбекистон ҳукумати кўмагида Термиз шаҳридаги халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга навбатдаги беғараз ёрдамини жўнатди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Олий комиссарликнинг катта маслаҳатчиси Френк Ремуснинг таъкидлашича, Ўзбекистон кўмагида қўшни мамлакатга 12 та юк машинасига юкланган 48 мингдан ортиқ кўрпа (адёл) қаҳратон совуқда ҳимояга муҳтож афғон халқининг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим ўрин тутади.
Термиздаги халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби Афғонистон, Эрон, Покистон ҳамда Марказий Осиё ва ундан ташқарида БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлик операцияларига ёрдам бериш учун асосий консолидация ва жўнатиш пункти бўлиб хизмат қилади.
Хусусан, 2022 йилда Ўзбекистон кўмагида Афғонистонда мавжуд 34 вилоятдаги 5 миллион 900 минг кишига асосий эҳтиёж буюмлари ва моддий кўмак шунингдек, ҳуқуқий ҳимоя ва интеграция бўйича ёрдам берган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.