Ўзбекистон Туркманистонга 20 та «Тез ёрдам» машинаси топширди

Ўзбекистон Туркманистонга 20 та «Тез ёрдам» машинаси топширди

Ўзбекистон Туркманистонга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машинаси совға қилди. Ўз навбатида, Туркманистондан суюлтирилган газ партияси етиб келди ва уни эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимлаш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан сешанба куни мамлакатлар ўртасида дўстона ёрдам алмашилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Туркманистондан Ўзбекистонга суюлтирилган газ партияси етказилди, Ўзбекистондан қўшни мамлакатга 20 та Volkswagen Caddy «Тез ёрдам» машиналари жўнатилди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилганини билдирганди. У яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.