Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни ривожлантириш ва «ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш» масалаларини муҳокама қилдилар.

16 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, томонлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарлари ўзаро савдони кўпайтириш, етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини чуқурлаштириш, қўшма Лойиҳалар офиси доирасида устувор тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

«Газета.uz»да реклама

Шу маънода, «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси ва Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Икки давлат етакчилари маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Кремль матбуот хизмати суҳбат ҳақида қисқача маълумот берди. «Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид қатор масалалар кўриб чиқилди», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.