Хоразм вилоятининг 2 та туманига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қарор қабул қилинди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ҳазорасп туманига шу пайтгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вазифасида ишлаб келган Зафар Абдримов ҳоким лавозимига тасдиқланди.
Вилоятнинг Янгибозор туманига Руслан Жуманиязов ҳоким бўлди. У бунгача Урганч тумани прокурори бўлиб ишлаб келаётганди. У бошқа ишга ўтиши сабаб ишдан олинган Ўктам Курбоновнинг ўрнини эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.