Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди

Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, давлат раҳбари Марказий Осиёда конструктив мулоқот ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида БМТнинг Минтақавий маркази ва бошқа тузилмалари билан самарали ҳамкорлик қилинаётганини алоҳида мамнуният билан қайд этган.

Шавкат Мирзиёев БМТ вакили Наталья Германни қабул қилди
Наталья Герман Ўзбекистон президентига минтақада дўстлик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилган муҳим ташаббуслари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

«Газета.uz»да реклама

БМТнинг юқори даражали вакили ўзининг янги — Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг Терроризмга қарши курашиш қўмитаси Ижроия тузилмаси раҳбари лавозимида Ўзбекистон билан минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги яқин ҳамкорлик бундан буён ҳам давом этишига кўмаклашишини таъкидлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.