Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди

Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди

«Док — 1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ директори Сардор Кариев қамоққа олинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУКда жуда кўп миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар ҳамда бюджет маблағларининг сарф қилинишида белгиланган талабларнинг қўпол равишда бузилганлик ҳолатларини аниқлади.

Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ДХХ тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, «Док — 1 Макс» ва «Амбронол» сиропининг ножўя таъсири сабабли ўткир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан болалар вафоти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинди.

Хусусан, тўпланган далиллар асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК директори Сардор Кариев ҳамда содир этилган жиноятларга алоқадор бўлган унинг бир нечта шахслар иш бўйича гумон қилиниб ушланиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

«Дастлабки тергов давомида сифатсиз дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиб, истеъмолга чиқарилишига рухсат берган масъуллар доирасини аниқлаб, ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга қаратилган комплекс тергов-тезкор ҳаракатлари ва тегишли экспертизалар ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

«Газета.uz»да реклама

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг декабрь ойида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Ҳикматович Кариевни эгаллаб турган лавозимидан озод этганди. У 2019 йил февралидан бери агентликни бошқариб келаётганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.