Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди. Элчи билан суҳбатда у турк халқига ҳамдардлик билдирди ва мамлакат барча зарур ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига борди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида юз берган кучли зилзилалар оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан турк халқига ва президент Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик билдирганди.

Шундан сўнг зилзила оқибатларини бартараф этишда кўмаклашиш учун мамлакатдан бир неча гуруҳ қутқарувчилар Туркияга юборилган. Шунингдек, гуманитар ёрдам юклари мунтазам жўнатиб турилибди.

«Газета.uz»да реклама

Президент Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардош халққа ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди
Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди
Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди
Парвардигордан марҳумларни ўз раҳматига олишини, уларнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик беришини сўради. Жароҳат олган инсонлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади. Ўзбек ва турк халқлари яхшию ёмон кунларда ҳамиша бирга бўлган, бир-бирини қўллаб-қувватлаган. Бу дўстлик, қардошлик ва ўзаро елкадошлик ҳозиргидай оғир кунларда янада билинади, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди
Шавкат Мирзиёев Туркия элчихонасига борди
Давлат раҳбари Ўзбекистон барча зарур ёрдамга тайёрлигини билдирди. Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига тасалли сўзларни ёзиб қолдирди.

«Газета.uz» аввалроқ ўзбекистонликлар Туркия элчихонасига гуллар олиб бораётгани ҳақида ёзганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.