Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Давлат раҳбари Бокуда бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади. Мазкур ҳаракат ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ўз ташқи сиёсатининг асоси этиб эълон қилган 120 та давлатни бирлаштирган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1−2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Боку шаҳрига ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Қўшилмаслик ҳаракати саммитининг ялпи сессиясида иштирок этиши кўзда тутилган.

Озарбайжон томонининг раислигида ўтадиган тадбир кун тартибидан пандемия оқибатларининг таъсири сақланиб қолаётган ҳамда халқаро хавфсизлик ва барқарорликка хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган шароитда кўп томонлама мулоқотни ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

«Газета.uz»да реклама

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон Президенти билан учрашиб, илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ҳамда ҳамкорликни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг принцип ва мақсадлари асосида ривожлантиришни ўз ташқи сиёсатининг асоси этиб эълон қилган 120 та иштирокчи давлатни бирлаштирган энг йирик халқаро тузилмалардан бири ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.